

"Чемпионлар Лигаси баҳслари даврида Қатарда "Шаҳр Ходро"га қарши учрашувдан аввал Шота Арвеладзеда коронавирус аниқланган эди. Шу сабабли ОФК протоколига мувофиқ изоляцияга олинган мутахассис ниҳоят ушбу касалликдан даволаниб бўлди. Тез орада у Ўзбекистонга қайтади ва жамоамиз машғулотларини ўтказишда давом этади", дейилади хабарда.




