UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  0 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  1 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  6 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  4 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  5 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0

«Шўртан» назорат-синов ўйинларини тугатди Янгиликлар

«Шўртан» назорат-синов ўйинларини тугатди

Тошкентда иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган “Шўртан” жамоасининг машғулотлари давом этмоқда.
Ушбу жараёнлар даврида кўзланган синов-назорат учрашувлари эса ниҳоясига етди. 30 июль куни ғузорликлар режадаги учинчи ўйинда майдонга тушишди. Бу сафар ҳам Зоир Тўрақулов шогирдларига қарши биринчи лиганинг етакчи клубларидан саналган пойтахтнинг “NBU-Осиё” жамоаси баҳс олиб борди. Ёдингизда бўлса, бундан аввалги ўйинда ҳам “Шўртан” клуби Мухтор Қурбонов жамоаси билан куч синашган эди. Учрашув тенг курашлар остида ўтди ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Энди “Оқ бўрилар” жамоаси пойтахтда яна 2 августга қадар бўлишади ва эртасига Фарғонага жўнаб кетишади.

Ўртоқлик синов-назорат учрашуви. 30 июль. Тошкент.

“NBU-Осиё” – “Шўртан” – 1:1.

Ҳакамлар: А.Осимов, Т.Галеев, А.Пўлатов.

“Шўртан”: А.Корнейчук (Э.Тожибоев, 46), З.Раупов, А.Алиқулов (А.Мўминов, 46), С.Тўрақулов (Р.Абдувоҳидов, 85), О.Каримов, У.Эшмуродов (Э.Интизомов, 85), А.Ғуломхўжаев, И.Отахонов (Ш.Хурсанов, 85), Б.Қодирқулов (М.Абдураҳмонов, 71), А.Востриков (Ғ.Раҳмонов, 68), П.Соломин (Ф.Фахриддинов, 68).

“Шўртан” таркибида голни Иброҳим Отахонов киритди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика