UZ

Сўнгги янгиликлар

21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  3 21:30АПЛ. "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги Лондон дербиси бошланди! (онлайн ҳисоб)  6 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  7 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  11 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  5 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  28 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  16 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  15

Шомуродов МТЖдан чақирув олди, у Италияда ўз жойини қайтариб олиши керак эмасми? Янгиликлар

Шомуродов МТЖдан чақирув олди, у Италияда ўз жойини қайтариб олиши керак эмасми?

Икки ўт орасида қолган Элдор Шомуродовни ҳеч қаерга, ҳеч қандай йўлланма бермайдиган иккита ўртоқлик ўйинига жалб қилиши тўғри эмас.

2021 йил куз фаслида МТЖ йиғинида бўлган Шомуродов "Рома"га қайтганидан кейин, Моуриньо уни икки ҳафтага алоҳида, якка тартибдаги машғулотларга юборган. Айни пайтда Элдор римликларнинг асосий таркибида кўринмай қўйди. Бунга биринчи сабаб рақобат бўлса, иккинчиси Жозе. Пайтида Раулни осонликча четга чиқариб қўйган мураббий учун бу одатий ҳолат.


Бугун футболчига оид янги хабарлар урчиди. Унга "Монца" қизиқаётганлиги баён қилинди. Агар у Милан яқинидаги клубга кўчиб ўтса, у ердаги мураббий Жованни Строппанинг машғулотларини қўйиб юбормаслиги керак бўлади. Италия терма жамоаси ҳам ФИФА кунини бўш ўтказмайди. Мовий гвардиячилар 23 сентябрь куни Миланда Англия терма жамоасини қабул қилади. 3 кун ўтиб УЕФА Миллатлар Кубогида Венгрия меҳмони бўлади. У "Рома"да қолсин ёки "Монца"га ўтсин, бу икки клуб терма жамоага кетган футболчиларисиз ҳам машғулот ўтказади. Машғулот давомида ўртоқлик ўйини ташкил қилиши ҳам мумкин, ҳеч бўлмаганда иккига бўлиниб ўйнайди ёки ўзининг ёшлар жамоасига қарши. Мана шу машғулотлар ва ўйин ҳужумчимиз учун қулай имконият бўлиши мумкин. Агар "Монца"га ўтадиган бўлса, уни шаҳсан ўзи терма жамоа бош мураббийидан "жавоб" олиши керак. Аслида 2023 йилги Осиё Кубогида яхши иштирок этишимиз учун ҳам Шомуродовнинг ўйин амалиёти муҳим роль ўйнайди. Демак, ЎФАдагиларни ўзи Элдорга бу пайтда тегинмаслиги керак.

Катанец фамилияга қараб таркиб танлашига одатланиб бўлдик. Демак, яхши ҳолатда бўлса ҳам, ўйин амалиётисиз Шомуродов асосий таркиб ўйинчиси. Шунинг учун ҳам биз Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган ўйинда Элдорга дам беришимиз керак. У яхшиси Италиядаги машғулотларни қўйиб юбормаслиги керак. "Рома"да қолган тақдирда, икки ҳафтага яқин терма жамоага кетган ўйинчи Моур томонидан тўғри қабул қилинмаслигини ва уни кейинги ўйинларда, захира ўриндиғига ҳам ўтказмаслиги мумкинлигини ҳам инобатга олишимиз керак. Истаймизми, йўқми португалиялик мураббий учун Шомуродов терма жамоага бориб ўйнаб келадиган Дибалачалик аҳамият касб қилмайди.



Қолаверса, Коста Рика биз билан захирадаги ўйинчиларини синаб кўрмоқчи эканлиги ҳақидаги гаплар ҳам йўқ эмас. Улар 23 сентябрь куни Жанубий Корея билан асосий таркибни туширишни режа қилган. Жанубий Корея асосий рақиб сифатида қаралишига сабаб, улар ЖЧнинг E гуруҳида Испания, Германия ва корейсларнинг ён қўшниси Япония билан бир гуруҳдан жой олганлар. 23 нафар футболчи билан Сеулга келадиган Луис Фернандо Суарес фақат 11 нафар футболчисини ўйнатиб кетмайди. Мантиқан ўйласак, у захирада қолган ўйинчиларни иккинчи учрашувда синаб олади.


Терма жамоа футболчиларига аллақачон таклифлар юборилган. Ҳозирча йиғинга ким жалб қилинганлиги ҳақидаги расмий янгилик эълон қилинмади.


Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика