Широков жароҳат туфайли ЖЧ-2014ни ўтказиб юборади

Narzulla Saydullayev
6 июн 2014
Роман Широков жароҳати туфайли Бразилиядаги мундиалдан четда турадиган бўлди.
Россия терма жамоасидаги унинг ўрнини захира ўйинчиси сифатида Бразилияга олиб кетилиши мўлжалланган Павел Могилевец тўлдиради.

Эслатиб ўтамиз, Широков жароҳат туфайли бир қатор ўртоқлик учрашувларини ҳам ўтказиб юборди.

Россия терма жамоаси Бразилияга 8 июнь куни тунда учиб кетади.

Россиининг гуруҳдаги рақиблари Жанубий Корея, Бельгия ва Жазоир бўлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru