

Арне Слот шогирдлари барча турнирлардаги сўнгги еттита учрашувда фақат битта ғалабага эришди.
"Менинг фикримча, бу серия абадий давом этиши мумкин эмас, чунки у ерда жуда кўп ижрочилар бор. Аммо, ҳозир "Ливерпул"да кўраётганларим менга ёқмаяпти: улар курашмаяпти ва тартибсиз", - деди Ширер.
Мерсисайдликлар Англия чемпионатининг тўққиз туридан сўнг 15 очко билан турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. "Ливерпуль" 1 ноябрь куни АПЛ 10-тури доирасида "Астон Вилла"га қарши майдонга тушади.



