UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  3 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  1 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  5 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  52 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  2 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  8 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6

Шерали Бобоқулов: "Олдимизда катта мақсадлар турибди, ишлашда давом этамиз" Янгиликлар

Шерали Бобоқулов: "Олдимизда катта мақсадлар турибди, ишлашда давом этамиз"

“Сўғдиёна-W” клуби бош мураббийи Шерали Бобоқулов Ўзбекистон клуби финалидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор “Сўғдиёна” футбол клуби муҳлисларини, бутун Жиззах халқини, вилоятимиз раҳбарини, ҳомийларимизни бу йилги муваффақиятли мавсум билан табриклайман. 

“Бунёдкор-W” бежизга чемпион жамоа эмаслигини исботлади. Бу мавсумда уч марта тўқнаш келдик, улар мағлубиятга учрамади. Футболчиларимда ўзига бўлган ишонч катта эди, ғалабага чанқоқлик бор эди. Оҳирги ўйинимиз ҳам Олий лига доирасида “қалдирғочлар”га қарши кечди. 4 кун тайёргарлик кўрдик: ҳам жисмонан, ҳам руҳан. Бор кучимизни бердик, максимумимизни кўрсатдик. Ўйинда жамоамиз жуда катта устунликка эга бўлди. Кўп голли вазиятларни юзага келтирдик. Барчасини руҳият билан боғлайман. 

Олдимизда катта мақсадлар турибди, ишлашда давом этамиз. 

Мумуни қанчалик иқтидорли футболчи бўлмасин, унга кубок финали эканлиги босим ўтказди. 

Карачикнинг йўқлиги, Нозимованинг қизил карточка олиб, жамоасига ёрдам бера олмаганлиги балки рақибимизга куч бермагандир. Лекин уйдаги ўйинимизда “Бунёдкор-W”га қарши бизда ҳам бешта асосий ўйинчимиз ўйнамади, Маҳлиё Сарикова ва Ирода Турдалиева бугун жароҳат билан майдонга тушди. Бу футбол, жароҳатлар кутилган ҳолат. Жамоа бир тан бўлиб ҳаракат қилиши лозим. 

Режамизда декабрнинг сўнгги кунларида бир ҳафталик йиғин ўтказамиз. Жамоани ўзагини сақлаб қолиш ниятидамиз. Кимдирлар билан ҳайрлашишга тўғри келади. 80% қизларнинг шартнома муддати тугагани йўқ. Селекция ишларини олиб борамиз. Нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро майдонда ҳам муносиб иштирок этишимиз лозим. 

Легионерларимиз билан шартнома муддати тугаган. Албатта улар билан музокаралар олиб борамиз. Клуб раҳбарияти билан гаплашиб, оҳирги тўхтамга келамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика