UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Алишер Шоғуломов: “Абрамовнинг ўйин услуби менга жуда ёқади”  0 07:53"Барселона"нинг бўлажак президенти: "Неймар жамоада қолади!"  0 07:41Европа суперкубоги олдидан МЮ "Реал"дан устун келди ФОТО   5 07:15Афсона билан интервью  1 07:00Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович!  15 02:40Кристиан Бентеке "Челси"га ўтишни истамади  4 02:10ПСЖ ҳужумда NCS триосини яратмоқчи  6 01:30Юрген Клопп футболчисини "Ювентус"га қўйиб юборишни истамаяпти  13 00:58Хитой. "Бейжинг Гоан" Карлос Тевес жамоасини мағлуб этди, Кримец эса...  13 00:48"Челси"да янги мавсумда ким сардор бўлиши маълум  2 00:21Райола илинтириш учун янги футболчи топди  7 00:10Неймар ПСЖ билан 6 йиллик шартнома имзолайди  26 00:03Россия премьер лигаси: Шомуродов захирада қолган баҳсда "Ростов" ютқазди, амалдаги чемпион "Спартак" эса яна дуранг ўйнади  17 23:45"Бавария" футболчиси икки ойга сафдан чиқди  0 23:23Самуэль Это’О яна жамоасини ўзгартириши мумкин  3

26 фев 23:16
Янгиликлар

"ШАЛЬКЕ" - "РЕАЛ" 1:6

Ушбу саҳифа орқали "Шальке" - "Реал" учрашувининг матнли трансляцияси билан танишиб бориш мумкин.
                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                              ЯНГИЛАШ


-Хизматинггизда Шаҳбоз Беғамов бўлди. Ажойиб футбол ўйинларида ғойибони кўришгунча соғ-саломат бўлинг! Омад Сизларни асло тарк этмасин! 

- "Реал" мухлисларини ажойиб ғалаба билан табриклаймиз! Карло Анчелотти жамоаси чорак финал йўлланмасини деярли нақд қилди ва меҳмондан ажойиб ғалаба билан Мадридга қайтмоқда. 

90+3 дақиқа. Учрашув тугади. "Шальке" - "Реал" 1:6. 

90+1 дақиқа. Ниҳоят мезбонлар ўз ниятларига эришишди. Класс-Ян Хунтелар Касильяс дарвозасига  жуда чиройли гол киритди.

90-дақиқа. Ўйинга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90-дақиқа. Голл! Хунтелар! 1:6! Чиройли гол!

90-дақиқа. Роналдо ҳимоячи ва дарвозабонни ортда қолдириб, ўйиндаги олтинчи ва ўзининг иккинчи голини киритмоқда.

89-дақиқа. Гол! Роналдо! 0:6!

88-дақиқа. "Шальке" иккинчи бўлимни ҳам  ҳимояланиб ўтказишга мажбур бўлмоқда.

86-дақиқа. "Реал"да яна имконият бўлган эди. Лекин бу вазиятда ён ҳакам Бенземани ўйиндан ташқари ҳолатда деб ҳисоблади ва байроқчасини кўтарди.

84-дақиқа. "Шальке" мухлислари ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашда давом этишмоқда. Улар ўз суюклиларини оғир вазиятда ёлғизлатиб қўйишмаяпти. Қойил!

83-дақиқа. Ўйин тақдири ҳал бўлган. Жамоалар тезроқ ўйин тугашини истаб майдонда тўп тепишмоқда.

82-дақиқа. Бугунги ўйинда "дубль" қайд этган Гарет Бэйл майдонни тарк этмоқда. Карло Анчелотти унинг ўрнига бугун ўзининг туғилган кунини нишонлаётган ёш иқтидор соҳиби Хесени майдонга туширди.

80-дақиқа. "Шальке" ҳеч бўлмаса бир донагина гол киритиш илинжида ҳужумга отланмоқда. Лекин бу кам сонли ҳужумлар самарасиз якунланмоқда.

78-дақиқа. Жамоалар бош мураббийи навбат билан таркибда бир қатор ўзгаришлар қилишди. 

76-дақиқа. Колашинац жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлмоқда. Фукс қолган дақиқаларда унинг ўрнида ҳаракат қилади.

74-дақиқа. Алонсо майдондаги ўрнини Ильярамендига бўшатиб бермоқда.

73-дақиқа. Мезбонлар таркибида бугун кўп меҳнат қилган Фарфан майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Обаси майдонга тушди.

72-дақиқа. Хунтелар ҳакам томонидан сариқ билан сийланди.

70-дақиқа. Серхио Рамоснинг ажойиб пасидан сўнг, Гарет Бэйл ўйиндаги ўзининг иккинчи голини йўллади ва ҳисобни қўрқинчли 0:5 га келтирди. 

69-дақиқа. Гооол! Бэйл! 0:5!

67-дақиқа. "Реал" таркибида ўзгариш руй бермоқда. Иско қолган дақиқаларда Ди Марияни ўрнида ҳаракат қилади.

65-дақиқа. Фарфан қарши ҳужумда "Реал"ни жазолаши мумкин эди. Лекин Алонсо ушбу вазиятда хавфни бартараф этди.

63-дақиқа. "Реал" бурчак тўпи тепди. Бу вазиятда "Шальке" ҳимоячилари тўпни жарима майдончалари ичидан узоқлаштира олишди.

62-дақиқа. Хеведес ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

61-дақиқа. Бугун "Шальке" жуда секин футбол ўйнамоқда. 

59-дақиқа. Мезбонлар таркибида илк ўзгариш: Боатенг ўрнига Горецка майдонга тушди.

58-дақиқа. "Реал" чорак финал масаласини ҳал этмоқда.

57-дақиқа. Гол! Бензема ва ҳисоб 0:4!

55-дақиқа. Мезбонларнинг кам сонли ҳужумларидан бири. Лекин тезлик етишмаяпти.

54-дақиқа. "Шальке" ҳимояси бугун ҳимояланишни унутиб қўйган чоғи? "Реал" ортиқча қийинчиликсиз рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирмоқда.

53-дақиқа. Роналдо ўз мақсадига эришди. Жарима майдончаси ичидан чап ойоғи билан кучли зарба йўллади ва ҳисобни йириклаштирди.

52-дақиқа. Гол! Роналдо! Ҳисоб 0:3.

50-дақиқа. "Шальке" ушбу стандарт вазиятдан самарали тарзда фойдалана олмади. 

49-дақиқа. Фарфан яна фаоллик кўрсатмоқда. "Реал" ҳимоячиси Рамос Фарфанни тўхтатиб қолди. Ховард Уэбб эса бу вазиятда қоида бузилди деб топди.

47-дақиқа. "Шальке" ҳужумларни бошлади. Боатенгнинг кучли зарбасини Икер Касильяс қайтариб қолди. Зарба хавфли чиқди.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

-Биринчи бўлимдаги вазият. Тўп билан муомалада бўлиш: "Шальке" 41% - 59% "Реал".

-Аниқлик киритиб ўтаман, биринчи бўлимда фақатгина "Реал" ярим ҳимоячиси Ди Мария ҳакам томонидан огоҳлантирилди. "Шальке" аъзоси Нойштедтер активида сариқ карточка йўқ.

- Биринчи бўлимда юзага келган имкониятлардан жамоалар фойдаланишганида, ҳисоб 2:5 кўринишга келиши мумкин эди. Роналдо бугун фаол. Аммо унинг зарбаларига баъзида аниқлик етишмаётган бўлса, баъзан Фэрманн ишончли ҳаракат қилмоқда. 

45+1 дақиқа. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 0:2 "Реал" олдинда. Танаффус!

45+1 дақиқа. Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.

45-дақиқа. Бенземада имконият бўлганди. Франциялик ҳужумчининг зарбасига аниқлик етишмади.

44-дақиқа. "Шальке" тўпни ўз назоратига олишга эришди. Ўнг қанотдан ҳужум ташкил этишмоқчи бўлишди, аммо бу вазиятда мадридликлар ҳимояси ишончли ҳаракат қилди. 

42-дақиқа. "Шальке" ҳужум қилишга интилмоқда. Лекин бугун уларга тезкорлик етишмаяпти. 

40-дақиқа. Роналдони тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди.

39-дақиқа. Роналдога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима тўпи. Тўп олдида Роналдо.

37-дақиқа. Роналдо рақиб дарвозасига хавф солишда давом этмоқда. Лекин португалиялик ушбу футболчи ҳозирча гол ура олмаяпти.

36-дақиқа. Фарфан! Ушбу футболчи бугун "Шальке" таркибида энг фаол ҳаракат қилаётганлардан бири. Фарфаннинг зарбаси ҳозир ноаниқ кетди. 

35-дақиқа. "Реал" тўпни ўзида сақлаб турибди. Бу эса мезбонлар ишқибозларига ёқмаяпти.

33-дақиқа. Дракслерга  майдон четида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

32-дақиқа. Роналдони зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. "Реал" ҳисобни йириклаштириши мумкин эди.

30-дақиқа. Ди Марияни ҳам Ховард Уэбб огоҳлантирганини  трансляция режиссёрлари кўрсатиб ўтишди. 

29-дақиқа. "Реал" бурчак тўпидан самарали фойдалана олмади.

26-дақиқа. Ўтказиб юборилган иккинчи голдан сўнг мезбонлар бироз ўз ўйинларини йўқотиб қўйишди. Оддий вазиятларда тўп йўқотишлар давом этмоқда.

25-дақиқа. "Шальке" ярим ҳимоячиси Нойштедтер ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

23-дақиқа. "Шальке" ҳужумда яхши ўйнамоқда. Лекин ҳимояда жуда кўплаб хатоларга йўл қўйишмоқа. Карло Анчелотти жамоаси осонлик билан иккала голни киритгани ҳам бунга мисол бўла олади.

21-дақиқа. Гарет Бэйл барибир ўз ниятига эришди. Рақиб футболчиларини бирин-кетин алдаб ўтиб, ажойиб зарба билан "Шальке" дарвозасига иккинчи голни йўллади.

20-дақиқа. Гооол! Бэйл!

19-дақиқа. Карвахаль "Реал"нинг ўнг қанотдан уюштираётган ҳужумини ўзининг ноаниқ паси билан барбод қилди. 

18-дақиқа. Бэйл қанотдан бўйлаб "рейд" уюштирмоқчи бўлди. Аммо бу вазиятда мезбонлар ҳимоячиси аниқ ҳаракат қилди ва хавфни бартараф этди.

17-дақиқа. "Шальке" ўтказиб юборилган голдан кейин бор эътиборини ҳужумга қаратмоқда.

15-дақиқа. Хавфли вазият! "Шальке" "Реал"га жавоб қайтармоқчи бўлди. Хунтеларнинг кучли зарбасини Икер Касильяс қайтариб қолди. Ҳисоб тезда тенглашиши мумкин эди.

14-дақиқа. Модрич бошлаган ҳужумни Карим Бензема ўзининг аниқ зарбаси билан мезбонлар дарвозасини ишғол этди. 

13-дақиқа. Гоол! Бензема 0:1!

11-дақиқа. "Шальке"нинг ҳужуми. Фарфан ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига узатиб берди. Лекин "Реал" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этишди.

9-дақиқа. Марсело чап қанотдан тўпни Роналдога етказиб берган эди. Аммо Криштиано бу вазиятда тўпни ўзига бўйсундира олмади. 

8-дақиқа. "Реал"нинг чап қанотдан уюштираётган ҳужуми узилиб қолди. Роналдо бу вазиятда тўпни рақибига олдириб қўйди. 

7-дақиқа. "Реал" тўпни ўз назорати остига олишга уринмоқда.

6-дақиқа. Бир мезбонлар, бир меҳмонлар олдинга ўтишга ҳаракат қилишмоқда. 

5-дақиқа. Бу сафар Карим Бензема дарвозабон билан бирга-бир чиқаётган бир пайтда ён ҳакам байроқчасини кўтариб қолди. 

4-дақиқа. Криштиано Роналдо ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

3-дақиқа. "Шальке" вакиллари ўйинни фаоллик билан бошлашди.

2-дақиқа. Мезбонлар илк дақиқаданооқ бурчак тўпи тепишди. Бу жуда хавфли кўриниш олди. "Шальке" ҳимоячисининг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тусини олдидан ўтиб кетди. 

1-дақиқа. Учрашув бошланди!

00:44. Учрашув бошланишига барча нарса шай. Бир неча сониялардан сўнг ўйинга старт берилади.

00:43. "Шальке" ва "Реал" футболчилари яшил майдон сари чиқиб келишмоқда.

00:42. Жамоалар майдонга чиқишга тайёр. 

00:05. Бугунги учрашувни Сиз азиз футбол мухлисларига Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн тарзида шарҳлаб боради. 

00:00. "Шальке" - "Реал" ўйинини англиялик ҳакам Ховард Уэбб бошқариб боради. Унга қанотларда Майкл Малларки ва Даррен Кэнн кўмаклашишади. 


"Шальке" - "Реал" 1:6 (0:2) 
Гол: Бензема (13, 57), Бэйл (20, 69), Роналдо (52,89) Хунтелар (90).

Ҳакамлар: Ховард Уэбб, Майкл Малларки, Даррен Кэнн.
“Шальке”: Фэрманн, Хеведес, Матип, Сантана, Колашинац (Фукс 76), Боатенг (Горецка 59), Нойштедтер, Фарфан (Обаси 72), Майер, Дракслер, Хунтелар. 

"Реал": Касильяс, Рамос, Пепе, Марсело, Карвахаль, Алонсо (Ильяраменди 73), Ди Мария (Иско 67), Бэйл (Хесе 81), Роналдо, Модрич, Бензема.

Огоҳлантиришлар: Ди Мария (29), Хеведес (62), Хунтелар (72).


- Жамоалар таркиби маълум!

- Ўйин бошланишига 1 соат қолганида жамоалар таркиблари маълум бўлади.

- "Шальке" - "Реал" учрашуви соат 00:45да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?
Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши...  126
Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  103
Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  72
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: