Шакер Зуаги: "Зоб-Аҳан" яхши ҳимояланди"
17 мар 2016 16:10
Янгиликлар
Шакер Зуаги: "Зоб-Аҳан" яхши ҳимояланди"
"Ғалаба қозонмаганимиз ранжитди, аммо бунга ўзимиз айбдормиз. Бу чемпионлар лигаси. Ушбу турнирда имкониятлардан унумли фойдаланиш керак. "Зоб-Аҳан" яхши ҳимояланди ва жамоа шакилланган эканлиги кўриниб турди.
Жароҳатга келадиган бўлсак 100% тайёр эмасдим ва ўйнаш оғир бўлди, аммо бундай баҳсларда жароҳатларни унутиш керак, айниқса учрашув бизнинг стадионда ўтса. Бугун майдонда бор кучим билан ҳаракат қилдим, бу етарли бўлмади.
Меҳмондаги баҳсда ғалаба қозонишга имконятимиз бўлади. "Зоб-Аҳан"нинг ҳам кучсиз томонлари бор. Уларнинг ўйинини яхши ўргандик. Эронликларда тажриба етарли. Бундай учрашувларда ғалаба қозониш учун имкониятлардан унумли фойдаланиш зарур.
Гуруҳдан чиқиш учун имкониятимиз бор. Агар биринчи баҳсдагидек ўйнашда давом этсак, яхши натижага эришишимиз мумкин. Гуруҳдаги барча жамоалар даражаси деярли бир хил" - дейди Зуаги.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар