Ла Лига. "Реал" Винисиус Жуниорнинг голи эвазига меҳмонда "Севилья"ни мағлуб этди

18 май 2026, 00:05
Ла Лига 37-тур доирасидаги "Севилья" — "Реал" ўйини бўлиб ўтди.

“Реал” вингери Винисиус Жуниорнинг 15-дақиқада урган голи баҳсда ягоналигини сақлаб қолди.

“Реал” Ла Лига турнир жадвалида 37 ўйиндан сўнг 83 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни банд этган, “Севилья” эса 43 очко билан ўн учинчи ўринда турибди.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia