

"Мен ҳеч қачон ҳозирги жамоамни тарк этиш ҳақида ўйламаганман.
Биз ҳали шартномани узайтириш масаласида музокара ўтказмадик, аммо ўзаро келишувга эришиш жараёнида ҳеч қандай муаммо кузатилмайди", – дейди Рамос.
Ҳимоячи ўтган мавсум Ла Лигада 35 ўйин ўтказди ва 11 та гол урди.


