UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Олий лига. 7-тур рамзий терма жамоаси   0 16:26“Локомотив” стадионида “Локомотив” – “Ал Таавон” учрашувидан олдин расмий тадбирлар ташкил этилди  1 16:15ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1  2 16:10"Челси" Перишич учун "Интер"га 65 млн. евро тўлашга тайёр  1 15:58"Бавария" Алексис Санчес ва Кайл Уолкерга қизиқиб қолди  4 15:21Ўзбекистон U-18 термаси Грузия ёшларига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади   2 15:18Роналдунинг бўлажак турмуш ўртоғи Криштиану учун совға тайёрлаган эди, аммо "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлди  27 14:51ОЧЛ–2017. “Локомотив” – “Ал-Тавун” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди   7 14:47"Uzbek Tigers" чорак финалда кучли рақибга қарши жанг қилади!  9 14:16Фабрегас: "Бугунги кунда фақат Месси Азардан кучли"  23 14:09Olamsport: Сердюкова жаҳон кубоги соҳиби, Истомин рейтингда пастлади ва бошқа хабарлар  0 14:09ФОТОГАЛЕРЕЯ. Футзал. Олий лига. Финал. "Ардус" - "Олмалиқ" 1:6  0 13:45"Челси" Кессини "Рома"дан илиб кетиши мумкин  0 13:14Тошкентда футзал мураббийлари учун Level 1 халқаро ўқув-курслари старт олди (фото)  0 13:14Погба "Манчестер Сити"га қарши ўйнамаслиги мумкин  5

03 май 13:15
Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Пойтахтда мени қандай кутиб олишаркин?"

Ҳозиргина Жанубий Корея К-лигасининг 11-тури доирасидаги бир нечта учрашув якунланди.
Терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров тўп тепаётган “Сеонгнам” клуби ўз майдонида чемпионат пешқадами “Поханг Стилерс”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қувонарлиси, ўйиндаги ҳисобни айнан ҳамюртимиз очди. Сервер 17-дақиқада меҳмонлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини голга айлантирди. Жепаров бугунги учрашувда тўлиқ майдонда ҳаракат қилди. Аввалги бош мураббий Парк Жонг Хван клубдан ҳайдалганидан сўнг терма жамоамиз сардорининг бағрига шамол теккан кўринади.

11-турдан кейин “Сеонгнам” 12 очко билан мусобақа жадвалининг 7-поғонасида бормоқда. Сеонгнамликлар 12-тур учрашувини 11 май куни сафарда “Сеул”га қарши ўтказишади. Демак, Жепаров ўзининг собиқ жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин.

Дарвоқе, 11-турнинг ҳозиргина якунига етган икки учрашувида кучли учликда бораётган жамоалар қимматли очколардан маҳрум бўлишди. Иккинчи поғонани эгаллаб турган “Чонбук Моторс” меҳмонда “Сувон Блуингз” клубига 0:1 хисобида имкониятни бой берди. Учинчи ўринни эгаллаб турган “Жеджу Юнайтед” эса “Улсан Хюндай” майдонидан дуранг (1:1) билан қайтди.

Ўйин якунланганидан сўнг Сервер сайтимизга блиц интервью берди:


“Бугунги учрашувда гол киритганим яхши бўлди. Бу кейинги ўйинларда ўзимга бўлган ишончни янада оширади. Шунингдек, бош мураббийга ҳам бугунги ўйинда менга ишонч билдиргани учун миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, мавсумнинг қолган қисми мен ва жамоам учун муваффақиятли давом этади.

Кейинги турда “Сеул” меҳмони бўламиз. Шахсан мен бу учрашувни орзиқиб кутяпман. Чунки, айнан шу жамоа таркибида Корея чемпиони бўлганман. Қизиқ, пойтахтда мени қандай кутиб олишаркин?”, - деди Жепаров.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Эл-Классико"гача...
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда...  221
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: