UZ

Сўнгги янгиликлар

02:08Франция чемпионати. “ПСЖ” сафарда “Ницца”га мағлуб бўлди  2 01:58Италия чемпионати. “Интер” ўз уйида “Наполи”га ютқазиб қўйди  0 01:46Испания чемпионати. “Атлетик” сафарда йирик ғалабага эришди, “Эйбар” “Леганес”дан устун келди  0 01:39“Витесс” ўз тарихида илк марта Голландия кубогини қўлга киритди  0 01:33“Хоффенхайм” 29 ёшли мураббий билан ЕЧЛга йўлланма олди  0 00:15Арсен Венгер: “Тоттенхэм” йигирма йил ичида илк марта мавсумни биздан юқорида тугатади”  4 23:56“Тоттенхэм” 22 йил ичида илк марта чемпионатни “Арсенал”дан юқори поғонада якунлайди  0 23:52"Дибала ниқоби"ни кашф этган вундеркинд Роналдиньо унга кимлиги, "Монако" ва Буффон ҳақида  2 23:22Olamsport: Боксчимиз Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади, Истомин Португалияда ва бошқа хабарлар  0 23:19Антонио Конте: “Эвертон”ни мағлуб этиш осон кечгани йўқ”  1 23:08"Оқ-тепа". Иккинчи учрашувда ҳам ғалаба  0 22:41Англия чемпионти. “Тотенхэм” ўз уйида “Арсенал”дан устун келди  12 22:29“Спартак” 1999 йилдан буён илк марта чемпионатнинг ҳар икки учрашувида ЦСКАни мағлуб этди  3 21:50ВИДЕО. "Эвертон" - "Челси" 0:3 ёхуд Педронинг "ўқдек" зарбасини томоша қилинг  5 21:25Жозе Моуриньо: "Манчестер Юнайтед" жуда чарчаган"  6

20 апр 10:13
Янгиликлар

Сергеев гол урди, фақат Кубокда

Ниҳоят гап-сўзлар ўз таъсирини ўтказиб, “Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеев гол урди, лекин ҳозирча Кубок ўйинида.
18 апрель куни “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтган биринчи лига вакили “Хоразм” билан кечган баҳсда Сергеев 52-дақиқада Тимур Ҳакимов ўрнига тушиб, 63-дақиқада тўп киритди. Шу тариқа у жорий мавсумдаги голлари ҳисобини очиб олди.

Аммо “Пахтакор”нинг умидли футболчиларидан бири сифатида эътироф этилаётган Сергеев бу йил ҳисобидан олий лигада бирортаям тўп киритгани йўқ. Ваҳоланки, ортда қолган бешта турнинг ҳаммасида майдонга тушди.

1-тур. “Андижон” - “Пахтакор” - 0:1
Сергеев асосий таркибда тушиб 87 дақиқа тўп сурди.

2-тур. “Нефтчи” - “Пахтакор” - 1:2

Сергеев асосий таркибда тушиб 90 дақиқа ҳаракат қилди.

3-тур. “Пахтакор” - “Қизилқум” - 1:0
Сергеев асосий таркибда тушиб 90 дақиқа ўйнади.

4-тур. “Машъал” - “Пахтакор” - 0:1
Сергеев асосий таркибда тушиб 85 дақиқа тўп тепди.

5-тур. “Пахтакор” - “Олмалиқ” - 1:0
Сергеев захирадан тушиб 45 дақиқа тўп тепди.

Эътибор берган бўлсангиз, Игорь Сергеев бешта ўйиндан тўрттасида асосий таркибда тушган ва 80 дақиқадан кўп тўп тепган. Кейин эса Самвел Бабаяннинг ҳужумчи гол ура олмаётганидан жаҳли чиқиб, “Олмалиқ” билан кечган беллашувда уни захирада қолдирган бўлиши мумкин. Катта эҳтимол билан шундай бўлган. Чунки Сергеев “Хоразм” билан кечган ўйинда ҳам захирада қолдирилди ва иккинчи бўлимда майдонга туширилди.

Нима бўлган тақдирда ҳам, у тўп киритишнинг уддасидан чиқди. Лекин мухлислар Сергеевдан аввало олий лигада гол уришини кутишади. Шундай қилсагина ҳужумчи келаси ой бўлиб ўтадиган иккита ўртоқлик учрашуви учун миллий терма жамоамиздан таклиф олиши мумкин. (Эслатиб ўтамиз, Игорь Сергеев МТЖ сафида шу пайтгача 5та ўйинда иштирок этиб, учта гол урган: Вьетнам, Гонконг ва БААга биттадан. Олий лигада эса ўтган йил 20та беллашувда атиги 5та тўп киритган).

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  166
Олий лига. 8-тур. "Локомотив"дан 7:0 ва бошқа натижалар Олий лига. 8-тур. "Локомотив"дан 7:0 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон олий лигасида 8-турнинг яна олти учрашуви бўлиб...  143
Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди" Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди"
"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил...  103
Испания. «Реал» «Валенсия»ни таслим қилди Испания. «Реал» «Валенсия»ни таслим қилди
Испания чемпионатининг 35-турида «Реал» ўз уйида «Валенсия»дан устун...  52
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: