Сер Алекс Фергюсон: "Мен ҳиссиётларимга кўпроқ ишонаман"
28 мар 10:13
Янгиликлар


Сер Алекс Фергюсон: "Мен ҳиссиётларимга кўпроқ ишонаман"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Сер Алекс Фергюсон юқори футбол ҳиссиётларига эга бўлганини айтди.
"Ҳиссиётларга кўпроқ ишонаман. Футболчилар билан ишлашда менда маҳорат бор эди. Айниқса, ўзим сотиб олишни истаган футболчиларни кузатишда жуда эътиборли бўлганман.
Кузатаётганда уларнинг юзига қараб характерини кўриш керак бўлади. "Манчестер Юнайтед", "Абердин" ёки "Сент-Миррен"га олиб келинган айрим футболчиларда буни кўрганман. Ростдан ҳам, футболчи танлашда ҳиссиётлар кўпроқ ўрин эгаллаши керак деб ҳисоблайман.
Футболчи ҳам янги жамоа танлаётганда қисман ҳиссиётларни ишлатиши керак. Айрим жамоалар билан ўйинлар давомида ичимда: "Демак, бу футболчини олмайман, буни олишим мумкин экан", деб қўяман. Бу интуиция эмас, айнан ҳиссиёт", - деди Фергюсон.
Ўхшаш янгиликлар
01:52
АПЛ. "Ливерпуль" 87-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди ва кучли тўртликка кириш имкониятини бой берди 12

Фикрлар
Xali beri.
2 ta o'yin bn fikir qilmaslik kerak.
Mavrinyu Inter bn Gvardiyolani Barsasini chempion ligada nima qilgan bilasiz yarim finalda.
Man uchun Gvardiyolani xam Fergusyonni xam foydasi tekkan joyi yo'q.
Man Chelsiga muxlisman bilasiz ikkisi xam Chelsiga raqib bo'lgan.
Man shaxsiy fikrimmi bildirdim. Sizga qanday u o'zingiz fikringiz.