Анчелотти: "Septete" ҳақида ҳеч ким гапирмаяпти"
21 авг 2024 17:05
Янгиликлар
Анчелотти: "Septete" ҳақида ҳеч ким гапирмаяпти"
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти жорий мавсум жамоаси барча совринларни ютиши эҳтимоли ҳақида гапирди.
"Septete" (эҳтимолий 7та соврин ютиш) ҳақида ҳеч ким гапирмаяпти. Биз ҳар уч кунда тайёргарлик ҳақида ўйлашимиз керак, чунки тақвим шуни талаб қилади. Лекин, бу таркибимиз билан биз барча мусобақаларда қатнаша оламиз", - деди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" бу мавсум УЕФА Суперкубогини қўлга киритиб бўлди. "Septete" бўлиши учун мадридликлар Испания Суперкубоги, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, Ла Лига, Испания кубоги, Чемпионлар лигаси ва ФИФА Интерконтинентал кубогини ҳам қўлга киритиши керак бўлади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар