

Бирмингемликлар 30 миллион евро таклиф қилишди. Томонлар музокараларни давом эттиришмоқда.
"Астон Вилла" кеча ярим ҳимоячи Жек Грилишнинг "Манчестер Сити"га ўтишидан 117,5 миллион евро олди.
Футболчи "Саутгемптон" таркибида умумий 322та ўйинда майдонга тушиб, 33та гол ва 40та ассист қайд этди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.



