Сауль: "Лопетеги қолиши керак эди"

Mirjalol Normatov
24 июн 2018, 13:57
Испания термаси ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес бош мураббий Хулен Лопетеги мундиалда ҳам жамоани бошқариши керак деб ҳисоблайди.

"Унинг истеъфоси барча учун сюрприз бўлди. Қандай сабаб бўлса ҳам, раҳбариятдагилар мураббийни бўшатиш учун ноқулай вақтни танлашди. Хулен икки йилдан буён термани мундиалга тайёрлаганди. У билан ЖЧда ишлашга лойиқ эди. Лопетеги билан бўлган воқеа менга ёқмади. Бироқ қарорларни ҳурмат қилиш керак", - деди Сауль.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: TVE