Сарри ва Жоржиньо "Наполи"га қайтиши мумкин

Alisher
11 мар 2021, 10:15
"Наполи" тарихидаги энг муваффақиятли мураббий Маурицио Сарри Женнаро Гаттузонинг муваффақиятсизликлари ортидан яна жамоани бошқариши мумкин.

Клубга яқин инсон Сарри ва неаполликлар президенти Аурелио де Лаурентис ўртасида суҳбат бўлиб ўтгани ҳақида хабар бермоқда. Шу билан бирга Саррининг "Ювентус" билан шартномаси бор.

Мураббий билан биргаликда "Наполи"га ярим ҳимоячи Жоржиньо ҳам қайтиши мумкин.

Унинг агенти ҳам буни рад этмаяпти, бу борадаги бош муаммо эса ўйинчининг "Челси" билан яна 2,5 йиллик шартномаси ва маошидир.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Radio Kiss Kis