

Қуйида ушбу интервьюни тўлиқ ҳолда томоша қилинг.
Суҳбат давомида Сардор Раҳмонов бир қатор саволларга жавоб бериб ўтди. Улар орасида энг сараларини тақдим этамиз.
- Турли ёшдаги терма жамоаларимизда фаолият олиб борган Алексей Евстафеев ҳозирда Россияда фаолият олиб бормоқда. Унинг четда ишлаши биз учун қанчалик йўқотиш ҳисобланади?
- Яхши мураббийни йўқотганмиз. Имконият бермадик. Евстафеевни олиб қолиб бирор жамоани бериш керак эди, деб ўйлайман. Имкон берилмагани учун ҳам Ўзбекистондан кетди. Менимча қайтмайдилар.
- Янада ўсишингиз учун ўша паллада нима тўсқинлик қилган?
- Характерим. Тез хафа бўлардим. Ёш бўлганман. Ҳамма айб ўзимда.
- 2018 йилдан кейин АГМК - "Пахтакор" ўртасидаги учрашувларга омма томонидан турли шубҳалар сифатида қаралди...
- Тўғри. Лекин "Пахтакор" ўша пайт таркиб бўйича энг кучлиси эди. Улар ҳаққоний ютган. Тан олиш керак. Агар бундай ҳолат юз берганида майдонга чиқмасдим.



