Санчони ҳам Саудияга чорлашмоқда

Оқил Абдубарноев
7 сен 2023, 21:13
Жейдон Санчо Эрик тен Хаг билан келишмовчиликдан кейин Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, футболчи "Арсенал" билан ўйин қайдномасига киритилмаганди. Тен Хаг эса бунинг сабаби сифатида Санчонинг машғулотлари етарли даражада эмаслигини келтирди. 

Орадан кўп ўтмай Санчо ижтимоий тармоқларда тен Хагга жавоб қайтарди: "Машғулотларда бор кучим билан ишлайман. Ўқиётган барча гапларингизга ишонаверманг. Бунинг бошқа сабаблари бор, бунга ишонаман".

Манбанинг хабарига кўра, Саудиянинг "Ал Иттифоқ" клуби футболчини ижарага олиш таклифи билан чиқмоқда. Айни дамда футболчининг қарори қандай бўлиши маълум эмас.

“Ал Иттифоқ” бош мураббийи Стивен Жеррард ҳисобланади. Саудия Арабистони чемпионатининг 5-туридан сўнг жамоа 10 очко жамғариб, турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: CBS Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›