

"Агар Салаҳ "Реал" ёки "Барселона"да "Ливерпуль"даги даражасида ўйнаганида "Олтин тўп"ни оларди.
Испан газеталарининг Салаҳни "Реал" ва "Барса" сўраётгани ҳақида ёзиши нормал ҳолат. Менинг фикримча, "Ливерпуль" Салаҳни молиявий мақсадда сотмоқчи.
Салаҳнинг хафа эканлигини яна бир сабаби - "Мидтьюлланд"га қарши ўйинда сардорлик боғичида ўйнамаганлиги (22 ёшли Трент Александ-Арнольд ўша ўйинда сардор бўлган).
Мен Салаҳнинг қарорига ҳеч қанақасига таъсир қила олмайман. У менинг дўстим ва укам, Муҳаммад унинг учун нима яхшилигини тушуниш учун етарлича ақлли", - дейди Абутрика.



