Салaҳ 2018 йилда 19 та ўйинда 21 та гол урди

25 апр 2018, 00:47
“Рома” билан ўйиннинг биринчи бўлимида Муҳаммад Салaҳ дубль қайд этди.

2018 йилда Муҳаммад 19 та ўйинда 21 та гол уришга эришди. Салaҳ шунингдек, АПЛда ўйнайдиган футболчи сифатида ЕЧЛнинг бир мавсумида 9 ва ундан кўп урган иккинчи ўйинчи бўлди. Аввалроқ бундай натижага 2002/03 йилги мавсумда Руд ван Нистелрой эришганди. Буни такрорлаш учун АПЛ Салaҳни 15 йил кутишига тўғри келди.

Салаҳнинг ушбу мавсумда ЕЧЛдаги голлари сони 10 тага етди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sports.ru