

"Marca"нинг хабар беришича, 32 ёшли германиялик гарчи "Реал"ни устувор деб билса-да, ҳали Мадрид клуби билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаган. Ҳимоячи учун вариантлардан бири унинг собиқ жамоаси "Челси" бўлиб турибди. Саудия Арабистони клублари ҳам Рюдигерга қизиқиш билдирмоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, Антонио Рюдигер ҳозирда жароҳатидан тикланмоқда. У ушбу мавсум "қаймоқранглилар" сафида фақат битта Ла Лига ўйинида майдонга тушди.



