Рустам Ашурматов: "Мени таклиф қилган мураббийнинг клубдан кетиши хавотирланишимга сабаб бўлмайди, қишда "Рубин"га ўтаман"

Оқил Абдубарноев
18 ноя 2022, 20:30
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов Россияга қарши учрашув ва "Рубин"га ўтиши ҳақида гапирди.

Бўлажак ўйин Россия жамоатчилигига ўзингизни кўрсатиш учун яхши имконият бўлиши мумкин...

— Эҳтимол, шундайдир. Аммо ҳозир фақат терма жамоамга эътибор қаратаман ва Россия ҳақида ўйламайман. Бу ҳақда кейинроқ ўйлаб кўрарман.

— Қишда Қозонга кўчиб ўтишингиз ростми?

— Ҳа, мен Қозонга кўчиб ўтаман.

— Слуцкий сизга қўнғироқ қилдими?

— Ҳа, у қўнғироқ қилди. Биз бир дақиқадан ортиқ гаплашмадик. Аммо у қизиқиш билдираётганини айтди. Унинг истеъфоси ҳақидаги хабарни кўрдим, футболда шунақаси бўлиб туради. Бу ҳақда клуб вакиллари билан гаплашдик, мен билан боғлиқ ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди - "Рубин" сафига қўшиламан.

— Сизни таркибда кўришни истаган мураббийни ишдан бўшатиб, бошқа мураббийни ишга олган жамоага бориш қўрқинчли эмасми?

— Йўқ, қўрқинчли эмас, футболда бундай ҳодисалар учраб туради. Мен бунга тайёрман, бошқа мураббийга ҳам ўйинимни исботлайман.

— Жамоанинг РПЛда иштирок этмаслиги таъсир қилмайдими?

— Ҳеч нарса халал бермайди. Келаси йил бошқача бўлади деб ўйлайман”, - деди Ашурматов.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув 20 ноябрь, якшанба куни соат 17:00 да бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Матч ТВ