

Taъкидланишича, қарор футболчилар ва мураббийлар олдидаги тўланмаган қарзлар, шунингдек, 2023 йилдаги Руминия кубоги доирасида Бухарестнинг "Динамо" жамоаси билан ўтказилган ўйин учун молиявий мажбуриятларни бажармаганлиги сабабли қабул қилинган.
94 очкони олиб ташлаш бир марталик чора эмас, балки аввалги санкциялар билан биргаликда амалга оширилди. Краёва жамоасига 3 сентябргача қарзларни тўлаш имконияти берилди. Агар талаблар бажарилмаса, уни янги жазолар, ҳатто барча мусобақалардан четлаштиришгача бўлган чоралар кутмоқда. Жамоа тақдири 25 сентябрь куни узил-кесил аниқланади.



