"Рубин" Сардор Азмун борасида 10 млн. евролик таклиф олди

Aslanov Jasurbek
30 янв 2019, 14:54
Эрон терма жамоаси ва "Рубин" ҳужумчиси Сардор Азмун фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, "Зенит" Қозон клубига 10 млн. евролик расмий таклиф юборди.

Томонлар трансферни муҳокама қилишда давом этишмоқда. Питерликлар харидни 1 февралгача амалга ошириб, футболчини Европа лигаси қайдномасига киритмоқчи.

"Рубин"да Азмун борасида "Галатасарой" ва "Вулверхэмптон"дан таклифлар бор.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Бизнес Online

Сўнгги янгиликлар

Барча ›