

25 ёшли португалиялик футболчининг номи Серхио Бускетсни алмаштириши мумкин бўлганлар қаторида бўлиб турибди. Гарчи клуб иерархиясининг барчаси бунга тўлалигича ишонмасада, "кўк-анорранглилар" ярим ҳимоячи билан ёзги трансферлар ойнасида боғланган эди. "Реал Сосьедад" юлдузи Мартин Субименди билан музокаралар юқори босқичларга чиқмагач, "Камп Ноу" эгалари ҳамон Португалия терма жамоаси аъзосига тўхталиши мумкин бўлиб қолмоқда.
Рубен Невеш жорий мавсум АПЛ вакили сафида жами 17 та ўйинда иштирок этди ва 4 та голни ҳисобига ёздириб қўйди.



