UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43«Торино» ҳужумчисининг нархи 100 миллион евродан ҳам кўп бўлади  0 09:39"Барселона"нинг тўпурарлари. Иккинчи ўринда ким? ФОТО  1 09:32«Реал» яна бир футболчиси билан шартномани 2021 йилга қадар узайтиради  2 09:26«Боруссия Д» Бундеслига рекордчиси!  9 09:25"Наполи" Европа рекордини ўрнатди!   8 08:3945 ёшли "Олтин тўп" соҳиби футболга қайтди!  7 08:17Франция чемпионатида биринчи марта XXI асрда туғилган футболчи майдонга тушди  3 08:08«Реал» сафида дублга эришган Себальос ўйиндан кейин нималар деди?  5 08:02Бугун 22:15. Ўзбекистон U-16 - Саудия Арабистони U-16  17 02:29Кечаги кун қаҳрамони ким? (ФОТО)   37 02:15“Фенербахче” – “Бешиктош” учрашувида бешта қизил карточка кўрсатилди  7 02:00“Ювентус” ҳамшаҳарларини тўртта гол билан “жазолади”+ФОТО  9 01:45Каталония дербисида “Барселона” йирик ғалабага эришди+ФОТО  22 01:17Неймар кунига 100 минг евродан кўпроқ ишлаб топади  11 00:49Миньоле АПЛда 8 та пеналтини қайтарди  7

23 май 22:01
Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Тенг ўйинда уч очко олдик"

"Андижон" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи иштирок этди.
- Бу ўйин қайсидир жамоани устунлигида ўтди дейиш қийин. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Энг асосийси 3 очкони қўлга киритдик, - деб гап бошлади Рўзиқул Бердиев.

- Бугунги ғалабага футболчиларимнинг тажрибаси ва маҳорати ҳам  сабаб бўлди деб ўйлайман. "Бунёдкор"га қарши баҳсда кўп куч йўқотганлигимиз бугунги кўрсатган ўйинимизга ўз таъсирини ўтказмай қўймади. "Андижон" билан кубокда тўқнаш келгандик. Рақиб жамоадаги ҳар бир ўйинчини имкониятларини яхши билардик. Яхши ўйин ташкил қилиб, ғалабага эришишга муваффақ бўлдик.

- Бугун "Андижон"га очко жуда зарур эди. Кубок ўйини билан бугунги ўйинни таққосласак, катта фарқ сезилмади. Лекин бугун рақибларимиз кубокка нисбатан яхши ўйин намойиш этишди. Улар ғалаба қозонишди биздан кўра кўпроқ хоҳлашди. "Андижон" бугунги ўйинга руҳий томондан яхши тайёргарлик кўрибди. Уларда ҳам бир қанча имкониятлар бўлди. Бу имкониятлардан фойдаланишлари мумкин эди. Бугун "Андижон" жамоасида иштиёқ баланд эди.

- Биз мавсум бошида Алланиязовга кўп имконият бердик. Асосий таркибда ҳам ўйинларда иштирок этди. Ҳужумчини асосий вазифаси гол уришдан иборат. "Сўғдиёна" билан ўйинда ҳужумчимиз қизил карточка олиб, кейинги 2 та турни ўтказиб юборди. Алланиязовнинг ҳозирги ҳолати бизни ташвишга соляпти. У ўтган йилги сермаҳсулликни кўрсата олмаяпти. Бугун ўзларинг гувоҳи бўлдинглар, 3 метр масофадан тўп кирита олмади. Бу менимча руҳият билан боғлиқ. Уни ўзидаги ишончи озгина йўқолган. Мен ўйлайманки, бу ўткинчи ҳолат. Тезда ўз ўйинига қайтишига ишонаман.

- Биз кубок учрашувига мағлубиятга учраш учун келмаймиз. Бизни олдимизда энг муҳим учрашувлардан бири турибди. Лекин бу дегани кубокка эътибор қаратмаймиз дегани эмас. Кубокдаги ўйинда жамоамиздаги ўйин амалиёти камроқ бўлган ўйинчиларга имконият берамиз.

Комилжон Икромов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик! "ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!
Янги лойиҳамиз ҳақида хабар берган эдик. Сайтимиз ўқувчилари, айнан...  346
Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади
Бугун олий лигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди.  275
Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –...  289
Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар
Бугун олий лигада 22-турнинг дастлабки учта учрашуви бўлиб ўтди.  249
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: