UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  2 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  3 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5

Рўзиқул Бердиев: “Қўпол хатолар сабаб ютқаздик” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Қўпол хатолар сабаб ютқаздик”

“Насаф” – “АГМК” (0:2) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

- "Бугун омад кўпроқ АГМК жамоасига кулиб боқди. Биринчи бўлимда кўпроқ вазиятлар ярата олдик, агар бу вазиятларни голга айлантирганимизда натижа бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Мағлубиятни тан олишимиз керак. Аслида омад ҳам кучлиларга кулиб боқади. Бугун аксига олиб тажрибали ўйинчиларимиз қўпол хатоларга йўл қўйишди".

- "Бундай хатоларни рақиб кечирмайди. Агар АГМК киритган голларга эътибор қаратсак, улар осон голлар уришди. Менимча, рақиб ўйинчилари бундай хатоларимизни кутмаган бўлса керак. Иккинчи бўлимда майдонга тушган ёш ўйинчиларимиз руҳиятига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Хуллас, бугун қўпол хатолар сабаб мағлубиятга учрадик".

- "Сўзимнинг охирида ҳар қандай ҳолатда ҳам бизни қўллаб-қувватлаб турган содиқ мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Раҳмат сизларга!"

"Насаф" ПФК матбуот хизмати. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика