Рўзиқул Бердиев: “Ўйин асабий кечди”

Narzulla Saydullayev
26 окт 2014, 07:46
"Насаф" - "Қизилқум" (2:0) ўйинидан кейин “Насаф” устозининг фикрлари эса қуйидагича бўлди.
- Ўйин асабий тарзда ўтди. Бунга сабаб учрашув бошида вазиятлардан фойдалана олмаганимиз бўлди, дея гап бошладиРўзиқул Саъдуллаевич.

- Аммо иккинчи таймда ҳаммаси биз кутгандек кечди. Бирин-кетин голлар киритдик ва уч очкони ўз ҳисобимизга ёзиб қўйдик. Умуман “Қизилқум” олий лигадаги яхши жамоалардан бири. Биз биринчи даврада сафардаги ўйинда ҳам бу рақибга қарши анча қийнлагандик. Бугун Геворкянни ҳужумчи сифатида олдинги чизиқда синаб кўрдик. Аммо сардоримизнинг бу позициядаги ҳаракат кутилган самарани бермади. Иккинчи таймда Артур ўз жойига қайтди ва жамоанинг ғалабасига ўз улушини қўшди. Албатта, икки тур қолганда асосий таъқибчимидан беш очкога ўзиб кетганимиз яхши. Шунга қарамай қолган икки учрашувда ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›