UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  3 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Рўзиқул Бердиев: “Дуранг адолатли бўлди” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Дуранг адолатли бўлди”

Суперлига 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ва жамоа дарвозабони Санжар Қувватовлар ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтаришди.

- Бугун учрашув курашларга бой тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам тўп, майдон ва ғалаба учун курашишди. Айнан шу сабабли ўйин сифат борасида мазмунсизроқ чиққан бўлиши мумкин. Ўйлашимча, баҳс дурангга мос бўлди. Бу ҳол ғалабани ҳеч бир жамоа томонда бўлишига имкон бермади. Дуранг ҳақли тарзда қайд этилди, деб айтган бўлардим. “Навбаҳор” ва “Насаф” каби жамоалар ҳеч қачон дуранг натижадан қониқиш ҳосил қилмайди. Олдига юқори мақсадларни қўядиган жамоалар ҳеч қачон дуранг кузатилганида, бундан қаноат ҳосил қилмайди. Шундай экан натижадан қониқмадим. Баҳсда икки жамоа ҳам ғалабага эришиши мумкин эди. Масалан, “Навбаҳор” жамоасининг ҳужумлари чоғида тўп дарвоза устуни ва тўсинига тегиб қайтди. Ўз навбатида жамоамиз қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қила олмадик. Сўнгги учрашувларда кўплаб вазиятларга эга бўлсакда, имкониятлардан самарали фойдалана олмаяпмиз. Ғалаба қозониш учун эса вазиятларни голга айлантириш талаб этилади. Гол ура олмаётганлигимиз бизнинг камчилигимиз саналади. Ҳимояда бехато тўп сураётган бўлсакда, ҳужумда совуққонлик билан ҳаракат қилишимиз лозим. Черан маълум вақт давомида жароҳатини даволашга мажбур бўлди. Айни пайтда унда ўйин амалиёти камроқ. Бугун уни “Навбаҳор” мухлисларининг босимига дош бера олиши учун майдонга туширгандик. Иккинчидан наманганликлар стандарт вазиятлар жуда хавфли рақиб саналади. Шунинг учун иккинчи қаватда яхшироқ ўйнаш мақсадида Драганни таркибга киритгандик. 

Санжар Қувватов: - Ўйин жуда қийин бўлди. Бугун ғалаба қозонишимиз ёки мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Бош мураббий айтганларидек, ўйин сифат борасида у қадар яхши ўтмади. Майдонда ҳар икки жамоа кескин курашга киришди. Мухлислар ҳам жамоаларни яхши қўллаб-қувватлашди. Фурсатдан фойдаланиб, Қаршидан келиб бизга далба бўлган ишқибозларимизга раҳмат айтаман.


"Навбаҳор" матбуот хизмати.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика