"Ростов"да фақат Байрамянда коронавирус белгилари кузатилган

Alisher
18 июн 2020
"Ростов" ярим ҳимоячиси Хорен Байрамянда коронавирус белгилари кузатилган.

COVID-19 аниқланган барча клуб ўйинчиларидан фақатгина 28 ёшли хавбекда касаллик белгилари кузатилган, жумладан иситма чиқиши.

Манбанинг хабарига кўра, футболчи ота-онаси (уларда ҳам коронавирус аниқланган)нинг олдинга борганида касалликни юқтирган бўлиши мумкин.

"Ростов"да коронавирусга чалинган футболчилар сони саккизта. Клуб карантинга юборилган.

РПЛнинг 23-тури доирасидаги "Сочи" - "Ростов" ўйини эртага бўлиб ўтиши белгиланган.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com