Роналду, Левандовски ва Лукакудан қойилмақом сермаҳсуллик

Aslanov Jasurbek
17 дек 2020, 08:51
“Бавария” Бундеслига 12-тури доирасида “Вольфсбург”ни 2:1 ҳисобида енгди.

Мюнхен жамоасининг иккала голига ҳам Роберт Левандовски муаллифлик қилди. “Интер” эса А Cерия 12-тури доирасида “Наполи”ни Ромелу Лукакунинг ягона голи эвазига таслим қилди (1:0). Кучли бешлик чемпионатлари доирасида фақат 3 ҳужумчи Роберт Левандовски, Ромелу Лукаку ва Криштиану Роналду кетма-кет 9 мавсумда +10 гол уришга эришди.

Жорий мавсум Левандовски Бундеслигада 15 та, Лукаку ва Роналду эса А Cерияда 10 тадан гол уришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta