UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Англия. "Манчестер Юнайтед" "Брайтон"га ютқазди  13 21:07Эдерсон – «Манчестер Сити» тарихига кирди  3 20:43Россия. "Локомотив" мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритди  3 20:00"Брайтон" – "Манчестер Юнайтед". LIVE Ҳисоб  40 19:57Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистонда биринчи ОЛТИН!  20 19:29Англия. "Манчестер Сити"дан 6:1, "Уотфорд"дан 3:1  10 19:19Англия. "Брайтон" – "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  1 19:02Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан LIVE  5 19:00Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон биринчи медалга эга бўлди!  5 18:50Осиё ўйинлари. Ўзбекистон гуруҳда 100 фоизли натижа қайд этди  172 18:42"Челси" бугун жамоаси билан шартномасини узайтирган футболчини нишонга олди  1 18:22Раньери жамоасини ўзгартириши мумкин  4 18:12Бенитесга Хитой жамоаси қимматли таклиф билан чиқди  0 17:51Роналду билан тўқнашганидан кейин "Кьево" дарвозабони қандай ҳолатда? ФОТО  20 17:45"Реал"нинг бугунги ўйин учун қайдномаси маълум  6

Роналду иштирокидаги матбуот анжумани - "Реал"дан "Ювентус"га ўтиш олдинга ташланган қадам" (тўлиқ) ФОТО Янгиликлар

Роналду иштирокидаги матбуот анжумани - "Реал"дан "Ювентус"га ўтиш олдинга ташланган қадам" (тўлиқ) ФОТО

"Ювентус" ёзда амалга оширган энг "қайноқ" трансфер - Роналду янги жамоаси аъзоси сифатидаги дастлабки матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Ювентус" катта жамоа бўлгани учун Турин клубига ўтиш осон бўлди. Қарор қабул қилишда ҳеч иккиланганим йўқ. Италиянинг энг яхши клуби, жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири - "Ювентус". Клуб президенти Андреа Аньелли ва жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри ажойиб инсонлар. "Юве" доим ғолиб бўлишга ўрганган топ жамоа. Мен қарорни ЕЧл финалидан олдин қабул қилгандим".

- "Ювентус"га ўтиш бу олдинга ташланган қадам. "Реал"дан кетишимни асло орқага ташланган қадам деб ҳисобламайман. "Ювентус"дек клуб менга чорлов бергани - бахт. Буюк жамоадан чақирув бўлгани фахр туйғусини беради. Мен эса бу жамоани янада юқори чўққига чиқишида кўмаклашмоқчиман.  Мен доим ёшларга майдонда ва майдондан ташқарида ҳам ўрнак бўлишни истаганман. Шундайлигимча қоламан. Меҳнат қилишдан тўхтамайман ва "Ювентус"га янги совринларни олиб келишни хоҳлайман".

- "Туриндаги голимдан сўнг бўлган олқишлар - муҳим воқеа бўлди. Ҳар доим ҳам сени рақиб майдонида олқишлашмайди. Туринлик мухлисларнинг ўша пайтда голимдан кейинги ғаройиб реакцияси ва бугунги илиқ кутиб олишгани учун улар миннатдорман. Мен улар олдидаги қарзимни майдондаги ҳаракатларим орқали узишга ваъда бераман. Иштиёқ ва куч-ғайратим ниҳоятда катта".

- "Туринга таътилга ёки нафақа чиқиш учун келганим йўқ. Мен "Ювентус" тарихида ўз номимни ва клубда изимни қолдиришни истайман. Мени доим ғолиб бўлиш ва совринларга эгалик қилиш истагим сўнмайди. Роналду доим энг кучлиси бўлгиси келади. Мен ҳеч қачон бешта "Олтин тўп" оламан деб ўйламаганман. Лекин бу содир бўлди. "Ювентус" либосида ҳам буни такрорлашга ҳаракат қиламан. Нега энди йўқ? Лекин мен бу ҳақда ўйламайман ва кечалари "Олтин тўп" борасида қайғуриб чиқадиган одатим йўқ".

- "Барча катта жамоалар ЕЧЛда ғолиб бўлишни исташади. Имконият барчада тенг. "Ювентус" эса доимгидек барча мусобақаларда ғолиблик учун курашади. Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш ниҳоятда оғир иш. Аммо хотиржамлик ва совуққонликни йўқотмаслик зарур. "Ювентус" охирги йилларда ЕЧЛ бош совринига жуда яқин келди. "Икки қулоқ"ни кўтаришга бир қадам қолганида омад улардан юз ўгирган. Финал ўйинлари доим қийин ва кутилмаган сценарийларга бой ўтади. Мен эса ўша якуний қадамни ташлашга жамоага ёрдам бермоқчиман".

- "Италия А Серияси жуда қийин чемпионат. Айниқса тактик тарафлама анча кучли ва мураккаб лига. Бу ерда тактика катта роль ўйнайди. Мени фаолиятим давомида ҳеч нарса осонликча қўлга киритилмаган. Шу боисдан ҳам Италияда ушбу қийинчилик менга янги муаммо тақдим этмайди. Мен қийин ва машаққатли меҳнат эвазига қўлга киритилган ширин мевани татиб кўришни истайман. Мен қийин ва тактик кучли лигада ўйнашга тайёрман. Мен хотиржамман ва позитив кайфиятда янги мавсумни интиқлик билан кутяпман. Ўйлайманки, янги мавсум мени фаолиятимдаги навбатдаги муваффақиятли қадам бўлади".

- "Ювентус"нинг чорлови менга янги чақириқ бўлди. Ишонч билан айтаманки, мен бу чақириққа тайёрман. Мени ёшимдаги кўплаб футболчилар Қатар ёки Хитойга кетишади. Лекин мен эмас. Чунки менга янги марраларни забт этиш ёқади. Айни пайтда ўзимнинг оптимал спорт формамдаман. Ҳам руҳан, ҳам жисмонан жуда тетикман. Ҳозир ҳар қачонгидан ҳам ҳам кучлироқман".

- "Мени "Реал"даги тарихий шунчаки ажойиб ўтди. Мадриддаги мухлисларимдан миннатдорман ва уларга ташаккур билдираман. Лекин ҳозир мени барча фикр-у ҳаёлим, ўйларим фақат "Юве" билан боғлиқ. Мен янги чорловни қабул қилдим ва янги марралар сари дадил қадам ташлашга ҳозирлик кўряпман. Италияда Криштиану Роналду ҳали-хамон топ футболчи эканлигини исботлаш учун келдим. Статистика барчага маълум. Ҳамма мен футболда нималарга эришганим ҳақида билади. Лекин бу менга муҳим эмас. Роналдуга кўпроқ янги чорловларга "лаббай" дея жавоб қайтариш кўпроқ ёқади. "Манчестер Юнайтед" ва "Реал"даги каби "Ювентус"да ҳам ўз номимни қолдиришни истайман". Ҳозирча фаолиятим эртакнамо кечди. "Спортинг", "Манчестер Юнайтед" ва "Реал". "Ювентус"да ҳам бу эртак давом этишини хоҳлайман ва бунинг учун қўлимдан келган барча ишни қиламан".

Рейтинг: +103   

Фикрлар

+25   
17 июл 01:38:41
Elyor Ziyo
Омад тилаймиз (Барса мухлиси)
+7   
17 июл 08:38:36
Yodgorov85
Роналдуга Ювентусдаги фаолиятига Омад ёр булсин.
+6   
17 июл 02:40:50
Akmaljon Ismoilov
AC_MILAN фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Илгари шу уйинчи тугрисида маълумот чикса комментарий куп буларди Роналду чилар булди йиглайверманглар секин Ювентус га утиб олинглар
MOL BARIBIR MOLTA!!!
+4   
17 июл 07:29:03
Abdushukur Asrorov
Akmaljon Ismoilov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
MOL BARIBIR MOLTA!!!
qo'shilaman barca muhlisiman lekin tan olaman 2 ta jamoda ham shunqa kalta o'ylidigan muhlislar topiladi
+3   
17 июл 09:21:41
Dsryo
Ronaldo barakali bola J omadin kelsin
+3   
17 июл 08:27:14
Xalol fudbol tarafdori
Omad Ranoldu

+3   
17 июл 08:09:59
juve&neftchi
Ronaldonng muhlislari Yuventusga ötib ketgan bölishi mumkin, lekin Realning haqiqiy muhlislari jamoasiga bir umr sodiq qoladi. 1-2ta "TIRRAQI"larni gapiga ahamiyat bermanglar qadrli Real muhlislari. Ronaldo ketsa örniga boshqasi keladi va Real baribir Real bölib qolaveadi. Bular kecha bog'chadan qaytgan bollar futbol nimaligini tushunishmaydi. (Bu gaplar öz egalarini topvoladi)
+2   
17 июл 12:47:37
juve&neftchi
sanjar4645 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
SIZAM YUVEGA UTIB KETGANSIZ MANIMCHA. NIKIZ AYTIB TURIBTI
Men Yuvega balet qilishni boshlaganimda sen dadangni belideding
+2   
17 июл 06:26:54
ILHOM (RM). 7
Omad Roni. Xali real afsuslanadi
+2   
17 июл 02:12:02
Fcb
Ajoyib fikirlar omad senga CR7
+1   
17 июл 10:00:09
Юве
Омад сенга худо хохласа ЧЛ кубогини юве либосида хам баланд кўтарасан
+1   
17 июл 09:18:14
Alisher.89
CR7RESPECT
+1   
17 июл 09:07:25
Toni Kroos
Роналдо гапинга жавоб беролийдиган одам экансан!!
+1   
17 июл 08:59:10
sheruz
★Man united & Real madrid★ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Умиджон ЖЧ тугади уйгонинг.
RAXMAT AKA!
+1   
17 июл 08:02:20
Жалил Турдиев
Мухит яхшиланса ўзимизни тренерлар хам етади,Кореа Япониялар кандай ўйнашди,мехнат,мехнат ва яна мехнат.европа клублари ўйинчилари мухим ўйин олдидан машғулотда жарохат олганини эшитганман,ўзимизда эса йўқ,бундан маъно шуки бир-бирини аямай шуғилланишади,майдонда мевасини беради,ёмгир ёғаётгандай 5 дақиқада усти шалоббо бўлади,
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди! Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон Қатарни 6:0 ҳисобида мағлуб этди!
Осиё ўйинларининг 2-туридан ўрин олган Қатар - Ўзбекистон учрашуви...  274
Суперлига. "Пахтакор" - "Насаф" 4:0, "Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:0 Суперлига. "Пахтакор" - "Насаф" 4:0, "Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:0
Бугун Суперлигада 22-турдан ўрин олган сўнгги икки учрашув бўлиб ўтди.  271
Суперлига. 22-тур. "Металлург" кучли олтиликка кирди, "Қўқон-1912" Фарғонада мағлуб бўлди Суперлига. 22-тур. "Металлург" кучли олтиликка кирди, "Қўқон-1912" Фарғонада мағлуб бўлди
Бугун Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган тўртта ўйин бўлиб ўтди.  172
Купер Гадоев ва Турсуновни терма жамоага чақирди Купер Гадоев ва Турсуновни терма жамоага чақирди
Сентябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси Сурия ва Эрон билан ўртоқлик...  86
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг