

Маълум бўлишича, Роналду ўз юристи орқали хат юборган ва унда тўрт ҳолатдаги айбини тан олган. Португалиялик жиноий иш ЖЧ-2018гача ёпилишига умид қилмоқда.
Олдинроқ, прокурор Роналдудан 14,8 млн. евро жарима тўлашни талаб қилган эди. Солиқ хизматининг фикрича, форвард умумий 25,7 млн. евро тўлаб бериши лозим. Португалиялик аввалига 3,8 млн. евро ўтказиб бермоқчи эди, аммо солиқчилар таклифни рад этишди.



