"Рома" ва "Челси" Заппакоста борасида музокаралар олиб бормоқда

Alisher
11 июн 2020, 10:20
"Рома" ва "Челси" Давиде Заппакостанинг ижараси борасида музокаралар олиб боришмоқда.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Қайд этиш керакки, "жаллоросси" Заппакоста билан тузилган шартномани 2020/21 йилги мавсумнинг сўнггига қадар узайтирмоқчи. Томонлар битим шартларини муҳокама қилишмоқда.

Заппакоста "Рома"га 2019 йилнинг ёзида йўл олган эди, аммо А Серия доирасидаги атиги битта ўйинда майдонга тушди, бунга сабаб эса жиддий жароҳат.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira