UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Лассана Диарра фаолиятини якунлади  1 23:05Европа лигаси. 1/16 финал жавоб ўйинлари давом этмоқда  4 22:55Расман: АПЛда ёзги трансферлар ойнаси қачон ёпилиши ва 2019/20 йилги мавсум бошланадиган сана маълум  5 22:38Европа лигаси. "Арсенал" - БАТЭ ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  6 22:34Ўзбекистон олимпия терма жамоаси назорат ўйинида "Локомотив Тбилиси"ни мағлубиятга учратди  16 22:27"Ювентус" акциялари 10 фоизга тушиб кетди  7 21:57Почеттино: “Кейн – “маҳлуқ”  10 21:38Клопп жаримага тортилди  4 21:12Аршавин ва Бистров С лицензиясини қўлга киритишди  5 20:48Суперкубок учрашувига ОАВ вакилларининг кириш тартиби хусусида  3 20:30“Бунёдкор” ФК офисига халқаро спорт юристлари ташриф буюришди  11 20:18Ван Дейк: “Мени “Ливерпуль” афсонаси сифатида эслашларини истайман”  10 19:52“Барселона” Рашфордга қизиқмоқда  26 19:09"Қўқон-1912" - "Насаф" 0:1  22 18:57"Атлетико" президенти Роналдунинг гапларига жавоб қайтарди  43

"Рома" ва "Барселона". Аслида ким ҳақ? Янгиликлар

"Рома" ва "Барселона". Аслида ким ҳақ?

Хориж нашрлари Малкомнинг трансфери борасидаги маълумотларга ойдинлик киритиб кўришди.

Малком, "Рома", "Барселона" ва "Бордо" сўзлари ёзги трансферлар ойнаси вақтида мухлислар ўртасида кўп бора ишлатилди. Бу жамоалар бизга қувноқ трансферни тақдим қилишди.

23 июлнинг кечасида Малком Рим рейсида эди, "Рома" ва "Бордо" футболчи борасидаги келишувни расман эълон қилишди. Бироқ рейсга икки соат қолганида "Барселона" "орага суқулди" ва римликларнинг таклифини ортда қолдирган ҳолда бразилияликни ўзига оғдириб олди.

Фьюмичини аэропортида ярим тунгача навбатчилик қилишди ва футболчини кутиб ўтиришди. "Рома" эса факс орқали "уруш" қилаётганди. Улар "Барселона"дан кўра кўпроқ маблағ таклиф қилишди, бироқ "Бордо" янада кўпроқ маблағ сўради. Ва яна Малкомни кута бошлашди. Шундан кейин италияликлар музокаралардан чиқиб кетишди, футболчи эса Испания томон йўл олди.

"Айтганимдек, шунинг ўзи бизга етади. Чунки улар савдони аукционга айлантириб юборишди", - дея норози бўлди Мончи. Палотти ҳам бунга қўшимча сифатида: "Биз юристлар билан маслаҳатлашдик ва жавобгарликни "Бордо"га топширдик. "Барселона" безбетларча йўл тутди. Бу жамоанинг кечиримини қабул қилмайман, бироқ улар билан алоқаларни узмаймиз. Бу клуб бизга қараганда каттароқ. Келажакда "Барселона" билан ҳамкорликни давом эттирамиз".

Римликларнинг жаҳли чиққанди - бу аён эди. 5 йил олдин Палотта асрларга тенг бўлган ASR ёзувини олиб ташлаб, мухлисларни ғазаблантирганди. Ўшанда америкалик бизнесмен этика ҳақида гапирмади, бироқ эски гербнинг ўзига ёқмайдиган томонларини фанатларга чиройли қилиб тушунтириб бера олганди.

Бу ҳам - тоза тижорат. "Бордо" ҳали ҳеч нимага имзо чекмаганди ва ўзлари учун қулай бўлган йўлни танлади. Малком ҳам ҳали ҳеч қандай ҳужжатни имзоламаганди ва ўзига кўпроқ ёққан клуб томон кетди. "Рома" эса "савдолар аукционга айланди" деб, амбициялар курашида мағлуб бўлди.

Трансферлар ойнаси ўзи нима? Бу аукцион эмас.

Яна бир маълум қилинмаган жиҳат бор: "Рома" акциялари - биржада. Бундай клуб борасида бу фикрни айтиш ғалати (Малкомнинг трансферини эртароқ эълон қилиш "Бордо"нинг илтимоси бўлган). Факт шундаки, "Рома" ушбу трансферни якунлай олмаганидан кейин жамоанинг акциялари нархи анчагина тушиб кетди.

Бироқ!
"Бордо" эгаси Палотта билан виски ичиб ўтирганида, унга трансферни эртароқ эълон қилиш кераклигини айтган. Бу эса "Рома" учун хавфли эди. Кейинчалик Франция жамоаси президенти трансфер эрта эълон қилинганини ҳурматсизлик сифатида баҳолади.

Бу қонуний низолар эмас, ишонч масаласи эди. "Рома" акциялари чиндан ҳам анчагина тушиб кетди. Бироқ 26 июль куни Палоттанинг профессионал чиқишларидан бири буни тўхтатди: "Кечиримни қабул қилмайман, бироқ "Барселона" билан ҳамкорликни давом эттирамиз".

Рома исмли бола ўзидан каттароқ бўлган Барселона исмли йигитча билан қум ўйнаб ўтирганида, ўз белкурагини бериб қўйгандек гап бу. "Барселона" "Рома"ни бозор курашида мағлуб этди. "Бордо" эса "Рома"га ҳам, унинг эгасига ҳам ҳеч қандай тушунтиришлар бериши шарт эмас.

Албатта, Палоттага ростгўйлар ёқади. Улар шу сифати туфайли Малкомнинг трансферини бой берди. Шунчаки, Палотта ушбу амалга ошмаган трансфер орқали ўзига дарс ўтиб олди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг