⚡️ Роберто Карлос футболга қайтди, аммо фақат битта ўйинга

Eldor Akmurzayev
6 мар 2022, 09:40
Бразилиялик юлдуз яна майдонга қайтди.

Ўтган қишки трансфер ойнасининг охирги кунида Англия ҳаваскорлар лигаси жамоаси “орзу” акцияси доирасида “e-bay” платформасидан 5 фунт эвазига Роберто Карлосни битта ўйин учун трансфер қилганди. 

У "Булл ин Барн Юнайтед" сафида “Харлескотт Рейнжерс”га қарши кўргазмали учрашувда қатнашди ва пенальтидан гол уришга ҳам эришди. Ўйиндан тушган барча маблағ эса хайрия йўлига сарфланди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia