

AS хабарига кўра, "қироллик клуби" "кўклар"нинг инқирозли ҳолатидан фойдаланиб, ёзги трансферлар ойнаси вақтида ҳимоячини сотиб олмоқчи.
Қайд этиш керак, 28 ёшли футболчи "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Реал"нинг асосий жамоасида бир ўйин ўтказишга ҳам улгурган.
Алонсонинг "Челси" билан шартномаси 2023 йилда якунланади. Унинг трансфер суммаси 45 миллион еврога тенг.
Бу мавсумда испаниялик футболчи "аристократлар" таркибида 29 ўйинда 1 гол урди ва 7 голга ассистентлик қилди.



