"Реал" Винисиус билан шартномани 2027 йилга қадар узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда

Alisher
19 дек 2021, 11:47
"Реал" ҳужумчиси Винисиус клуб билан шартномани узайтиришга тайёр.

Томонлар янги шартнома борасида музокаралар олиб боришмоқда. Мадрид клуби 21 ёшли бразилияликнинг 2024 йилга қадар шартномаси бўлса ҳам, у билан 2027 йилга қадар битим имзоламоқчи.

Винисиус "Реал"да 2018 йилнинг ёзидан бери ўйнайди. У 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 23та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 9та ассист қайд этди.

Transfermarkt футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira