"Реал" "Вест Хэм"га ўз форвардини таклиф қилди
22 мар 2021 09:00
Янгиликлар
"Реал" "Вест Хэм"га ўз форвардини таклиф қилди
"Реал" "Вест Хэм"га ҳужумчи Мариано Диасни харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишни таклиф қилди.
"Қаймоқранглилар" 27 ёшли доминиканлик футболчига эҳтиёж сезмаяпти, клуб мураббийи Зинедин Зидан эса ўйинчини бошқа клубга бериб юбориш ташаббускоридир.
"Реал" Мариано Диаснинг трансферидан камида 10 миллион евро ишлаб олишни хоҳламоқда.
Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар