“Реал” ва “ПСЖ” “Рома” дарвозабонига қизиқиб қолди

25 ёшли бразилиялик Аллисон икки топ-клуб шорт-листига кирди.

Мадридликлар Аллисонга “Атлетик” Кепани сотишдан бош тортгандан сўнг эътибор қаратгани таъкидланмоқда.

Аввалроқ, дарвозабонга “Ливерпуль” қизиқаётганлиги айтилганди.

Кипер Италия чемпионатнинг ушбу мавсумдаги 19 ўйинида иштирок этиб 9 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган.




Манба: Sky Sport Italia