

- Менга АПЛ жуда ҳам ёқади ва мен ундаги кўплаб ўйинларни кўриб бораман. Бу лигани дунёдаги энг яхшиси деб ҳисоблайман. У ерда мисли кўрилмаган юқорилаш кузатилмоқда. Премьер-лигада энг яхши футболчилар ва мураббийлар фаолият олиб боришмоқда. Бунинг учун ЕЧЛ финалидаги икки инглиз клубини эслаш кифоя. Келажакда Англия чемпионатидаги жамоани бошқаришни истайман, - дейди Солари.
Эслатиб ўтамиз, Соларининг сўнгги иш жойи "Реал" бўлган эди. У "қироллик клуби"ни 2018 йил ноябрдан 2019 йил мартига қадар бошқарган.



