"Реал" Рейньерни яна ижарага беради

Mirjalol Normatov
30 янв 2022, 17:55
"Реал" ярим ҳимоячиси Рейньер яна бир мавсум давомида Дортмунднинг "Боруссия"сида ижара асосида ўйнашни давом эттиради.

Гарчи футболчининг ўзи жамоага қайтишни истаётган бўлса-да, немис клуби футболчини мавсум якунига қадар ўйин амалиёти билан таъминлашга ваъда бермоқда. Рейньер "Боруссия" таркибида 17 ойда 641 дақиқагина ўйнади.

Қайд этилишича, "Реал" ёзда жамоага қайтганидан кейин Рейньерни яна бошқа жамоага ижарага беради. 

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca