"Реал" Неймар номзодидан воз кечган, нишонда бошқа футболчи

Mirjalol Normatov
11 июл 2019, 16:57
AS хабарига кўра, "Реал"га энди Неймар керак эмас.

Олдинроқ 27 ёшли футболчи "Реал" билан шартнома имзолашини "қироллик клуби" президенти Флорентино Переснинг ўзи истаётгани борасида маълумотлар берилганди.

Аммо бразилияликнинг трансферидан воз кечилди. Чунки у "Барселона"га қайтишни истамоқда. Ундан ташқари ПСЖ ҳам бу борада "Реал" билан музокара ўтказишдан бош тортган.

Энди "Реал"нинг асосий мақсади Килиан Мбаппе бўлиб турибди. Томонлар яқин вақтларда музокараларни бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›