"Реал" "Наполи"га талаб қўйди

Alisher
15 июл 2019, 10:39
"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг "Наполи"га ўтиши сўроқ остида турибди.

Мадридликлар Италия клуби билан тезроқ битим имзолаш ниятидалар ва неаполликларга битимни пайшанбагача якунлаш бўйича талаб қўйилди. Йўқса бу трансфер амалга ошмайди.

Неаполликлар эса кутиш орқали нархни синдириш ниятидалар. Олдинроқ, футболчига "Атлетико" қизиқаётганлиги тўғрисида хабарлар чиққан эди.

Хамес сўнгги икки мавсумни ижара асосида "Бавария" таркибида ўтказди.

У мюнхенликлар таркибида, барча мусобақаларда 67та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca