"Реал Мадрид" "Ювентус"га 40 миллион евро таклиф қилди

Khoja
24 фев 2024
"Реал Мадрид" чап қанот ҳимоячи Андреа Камбьязога қизиқиш билдирмоқда.

Мадридликлар 24 ёшли ҳимоячининг трансфери учун "Ювентус"га 40 миллион евро беришга тайёр. Бироқ туринликлар ҳам ҳимоячига ишонишмоқда ва уни сотиш ниятида эмаслигини маълум қилишган.

Маълумот учун, Андреа Камбьязо жорий мавсум барча мусобақаларда 24 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 4 та голли узатма бор. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.


KhojaMuallif
Manba: championat.com