

Бу ҳақда Леверкузен клуби расмий сайти хабар бермоқда.
Ёш футболчи жорий мавсум сўнггига қадар "Кастилья" ("Реал"нинг захира жамоаси)да ўйнайди. "Реал" шундан сўнг Бравони 6 млн еврога харид қилиши мумкин.
Қайд этиш керакки, форвард "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо у каталонияликларнинг асосий жамоасида умуман расмий ўйин ўтказмаган.
Ўйинчи ўтган мавсум "Байер"нинг бош жамоасида 1та ўйинда майдонга тушди. Ёшлар жамоаси сафида эса 14та ўйинда 7та гол уришга эришди.



