

"Calcio Mercato" хабарига кўра, айни дамда Мадрид жамоаси 2020 йилнинг январида сербияликни бирор жамоага ижарага бериб юбормоқчи. Бироқ ҳозирча унга жамоа топилмаяпти. Ушбу мавсумда "Реал"га кўчиб ўтган Лука асосий таркибдан ўрин ола билмади.
"Реал" Йович учун "Айнтрахт"га 60 миллион евро тўлаганди.
Ушбу мавсумда Йович Примерода атиги 33 дақиқагина ўйнади.



