"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи

Sherzod Nurmatov
24 фев 2026
Мадриднинг "Реал" клуби бошқа лигаларда ўзини яхши кўрсатган иқтидорли тарбияланувчиларини қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Гап Хакобо Рамон ва Нико Пас (иккаласи ҳам "Комо"дан), шунингдек, "Штутгарт"да ўйнаётган Чема Андрес ҳақида кетмоқда.

"Реал" мазкур тарбияланувчиларни фойдали нархда қайтаришни режалаштиряпти, бунинг учун "қаймоқранглилар" ўйинчилар жамоани тарк этганида шартномаларига киритилган махсус қайта сотиб олиш шартларидан фойдаланмоқчи.

Қайд этилишича, "Реал" бу кучайтиришлар орқали ярим ҳимоя чизиғига янги қон қуйишни истайди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: AS