"Реал" 1998 йилдан бери илк бор "Интер" билан ўйнайди (+ўзаро статистика)
02 окт 2020 00:47
Янгиликлар
"Реал" 1998 йилдан бери илк бор "Интер" билан ўйнайди (+ўзаро статистика)
ЕЧЛнинг 2020/21 йилги мавсумига қурьа ташланди. Янги мавсумда "Реал", "Шахтёр", "Интер" ва "Боруссия Мёнхенгладбах" жамоалари "B" гуруҳида ўзаро беллашишади.
Маълумот учун, "Реал" 1998 йилдан бери биринчи марта "Интер" билан ўйнайди. Ўшанда "Реал", "Интер", "Спартак" ва "Штурм" жамоалари Чемпионлар Лигасининг С гуруҳидан ўрин олган.
ЕЧЛ-1998/99 доирасидаги биринчи ўйинда "Реал" "Интер"ни енгган (2:0), жавоб учрашувида эса "нерадзуррилар"нинг қўли баланд келган (1:3).
Шу кунга қадар жамоалар Чемпионлар Лигасида 9 бор (5 ғалаба "Интер"да, 3 ғалаба "Реал"да, битта дуранг), УЕФА Кубогида 4 марта (иккитадан ғалаба) тўқнаш келишган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Фикрлар